• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 июня 2024

Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ёниб кетди

Автомобилда 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Икки нафари шифохонага олиб кетилган.

477
0
Қорақалпоғистон ФВВ

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси хабарига кўра, 8 июнь куни соат 11:45 да Атирау вилояти Макат тумани ҳудудидан ўтувчи “Атирау-Актобе” республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 31-километрида Россия-Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган Lada Largus русумли автомашинада ёнғин содир бўлган. 

Қайд этилишича, ёнғин соат 12:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Автомобиль ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Ёнғин оқибатида, Lada Largus машинаси ҳайдовчиси жароҳат олмаган, қолган 2 та йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш жароҳати билан Атирау вилоят касалхонасига ётқизилган. Ҳайдовчи ва жароҳат олганларнинг шахсларига аниқлик киритилган ва улар билан доимий алоқа ўрнатилган.

Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.

477
0