Ички ишлар вазирининг буйруғи билан подполковник Турсунов Икромжон Нормуродович Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур тайинловга қадар Икромжон Турсунов Сурхондарё ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили февраль ойида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Миржамол Миралимов тайинланган эди.