• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 24 февраля 2023

Бухоро вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Пўлат Бобожоновнинг биринчи ўринбосари Бухоро вилояти ИИБга раҳбар бўлди.

863
0
Бухоро ИИБ

Миралимов Миржамол Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Тайинлов бугун, 24 февраль куни Бухорода бўлиб ўтган ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган.

Маълумот учун, Миржамол Миралимов мазкур тайинловга қадар ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — тезкор-қидирув департаменти бошлиғи эди. 

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ИИБнинг аввалги раҳбари Шуҳрат Алиев Наманган вилояти ИИБга раҳбар бўлди.

Наманган вилояти ИИБнинг бошлиғи Шавкат Раҳмонов Наврўзович эса ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.

863
0