• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 февраля 2024

Тошкентда автобуслар иштирокидаги ЙТҲ кўпайиши ортидан 5 масъул ишдан кетди

Раҳбарлар автобуслар иштирокидаги ЙТҲлар кўпайгани сабаб тезкор йиғилиш ўтказди.

417
0
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси ўринбосари-бош муҳандис Ж.Маннопов, Идоралараро тезкор штаб бошлиғи Б.Маменов, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари бошчилигида автобус билан содир этилаётган ЙТҲларга бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, автобусларнинг техник ҳолатига масъул бўлган, уларнинг йўналишга чиқиш олди техник кўригини талаб даражасида бажармай, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимларга кескин чора кўрилиб, 5 нафар масъул ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, юқорида санаб ўтилган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш чораларини кўриш, автобусларнинг техник ҳолатини бирма-бир текширувдан ўтказиш бўйича 8 та автобус саройлари масъул ходимларига топшириқлар берилиб, ходимларнинг масъулияти янада кучайтирилди.

417
0