• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 февраля 2024

Тошкент метроси носозлик сабаб тўхтаб қолди — видео

3 дақиқа давомида ҳаракатлана олмаганлиги натижасида метрода қатор навбатлар юзага келган.

498
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метро ишламай қолгани акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ҳолат юзасидан "Тошкент метрополитени" ДУК расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, бугун, 7 февраль куни соат 08:55 атрофида Чилонзор йўналишининг "Ҳамид Олимжон-Амир Темур хиёбони" перегонида ҳаракатланаётган 10-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган. Бунинг натижасида, ушбу ҳаракат таркиби 3 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Шу сабабли ортдан келаётган 4-сонли ҳаракат таркиби билан тиркамага олинган ҳолда ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон юборилган.

"Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз",- дейилади хабарда.


498
0