• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 января 2024

Сурхондарёдаги мактабда ўқувчиларнинг овқатдан заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Мактаб ошхонасида айрим маҳсулотларда санитария меъёрлари қоидалари бузилгани, бу эса болаларда касаллик келтириб чиқаргани аниқланган.

318
0
UzNews.uz

Сурхондарёдаги мактаб ётоқхонасида ётувчи 33 нафар ўқувчилар овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар қилган эдикБолалар омбудсмани хабарига кўра, ушбу ҳолат тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилган.

Натижада мактаб ошхонасидан олинган айрим маҳсулотлар санитария меъёрлари қоидалари ва гигиена нормалари талабларига жавоб бермаслиги ҳамда ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тартиб қоидаларига риоя қилинмаганлиги, бу эса болалар ўртасида юқумли ошқозон ичак касалликлари билан касалланишига олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

318
0