• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 21 января 2021

Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар қайси соҳаларда эканлиги маълум бўлди

Йирик солиқ тўловчиларнинг аксарияти товар, иш ва хизмат кўрсатиш ҳамда “заправка” соҳасида эканлиги ойдинлашди.

1129
0
Иллюстрация / t.me/andpress

Жорий йилнинг 11 январида Давлат солиқ қўмитаси раисининг “Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахслар таркиби ўзгарди.  

Рўйхатга 2 та акциз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, 2 та тизим корхоналари ҳамда 280 та бошқа йирик корхоналар қўшилди. Унга қадар мазкур тоифага кирувчилар сони 836 тани ташкил этган.

Жами йирик солиқ тўловчилар сони 1 120 тага етди.

Йирик солиқ тўловчилар соҳа бўйича қуйидагича кўриниш олган:

– акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар — 113 та;

– тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари — 34 та;

– “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар — 12 та;

– маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар (СРП) — 5 та;

– маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар — 742 та;

– углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар (автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари бундан мустасно) — 190 та.

– Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар — 24 тани ташкил этади.

Аввалроқ, Молия вазирлиги “2021 бюджет лойиҳаси бўйича Фуқаролар учун бюджет”ҳужжатида 20 та компания республика бюджетининг 47,3 фоизини таъминлашини маълум қилганди.

1129
0