Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

UzAuto Motors, “Ўзбекнефтгаз”, НКМК — 2021 йилда бюджет қайси компанияларга боғлиқлиги маълум қилинди

Молия вазирлиги келаси йилдаги энг йирик солиқ тўловчи 20 та йирик компаниялар рўйхатини маълум қилди.

1159views0replies
0

Иллюстрация / t.me/andpress

Молия вазирлиги “2021 бюджет лойиҳаси бўйича Фуқаролар учун бюджет”да Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги 20 та йирик солиқ тўловчилари рўйхатини маълум қилди.  
Прогнозга кўра, ушбу компаниялар республика бюджетининг 47,3 фоизини таъминлайди.
•  Навоий кон-металлургия комбинати — 20,1%;
•  Олмалиқ кон-металлургия комбинати — 6,4%;
• “Ўзбекнефтгаз” АЖ — 5,1%;
• “Ўзтрансгаз” АЖ — 3,3%;
• "Лукойл оверсис саплай энд трендинг" ДК — 3,1%;
• “Ўзбекэнерго” АЖ — 2,3%;
• “ЎзБАТ” АЖ — 1,7%;
• UzAuto Motors АЖ — 1,5%;
• “Юнител” (Beeline) ҚК МЧЖ — 0,5%;
• “Коском” (Ucell) ҚК МЧЖ — 0,5%;
• “Ўзбектелеком” АЖ — 0,5%;
• “Қизилқумцемент” АЖ — 0,5%;
• Uz-Kor Gas Chemical МЧЖ — 0,4%;
• Шўртан газ-кимё мажмуаси МЧЖ — 0,3%;
• “Тошкентвино” комбинати — 0,3%;
• “Ўзбекистон темир йуллари” — 0,2%;
• Tashkent Tobacco МЧЖ— 0,2%;
• “Универсал мобайл систем» (Mobiuz) — 0,2%;
• “Охангаранцемент” АЖ — 0,1%;
• “Ўзметкомбинат” АЖ — 0,1%.
Таъкидланишича, бюджет даромадлари Давлат бюджети даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчилар туркумига кирувчи корхоналардаги иқтисодий ҳолатга боғлиқ бўлади.
Бошқа даромадлар – асосан давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендлар, давлат божлари, йиғимлар ва жарималар ҳисобидан шаклланади.
1159views0replies
0

Изоҳлар