• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 декабря 2023

Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

У Жиноят кодексининг учта моддаси, жумладан, “туҳмат” моддаси билан айбдор деб топилди.

1173
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, “Эмине-Лемара Мирзаахмедова” тахаллуси билан фаолият олиб борувчи блогер Эмина Карамановага нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш ва қалбакилаштириш, сотиш ёки фойдаланиш) 2 ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик

Олий суд хабарига кўра, Зангиота туман суди ҳукми билан блогер ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 7,5 йилга қамалган. 

Аммо, Мирзаахмедова ва унинг ҳимоячилари томонидан апелляция тартибида шикоятлар берилган. Лекин, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 13 декабрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз ва шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

1173
0