• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 27 ноября 2023

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳни "Дўстлик" ордени билан тақдирлади

Саудия делегациясининг ташрифи доирасида энергетика, қишлоқ хўжалиги, IT соҳаларида $12 млрдлик лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланган.

280
0

Бугун, 27 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шерикликни янада кенгайтириш, олий даражадаги келишувларни сўзсиз амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида инвестициялар вазири Ўзбекистон етакчисига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳамда Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини йўллади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон иқтисодиётига, энг аввало “яшил” энергетика соҳасига Саудиянинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми, авиақатновлар сони ортиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшма фонд ташкил этилмоқда.

Саудия делегациясининг бу галги ташрифи доирасида кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, IT ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида 12 миллиард долларлик ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Шунингдек, транспорт инфратузилмаси ва коммунал хўжалиги, геология, ирригация, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, олий таълим, меҳнат миграцияси бўйича умумий қиймати 11 миллиард долларлик янги лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишиб олинди.

Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантиришда энг катта сармоядор ва стратегик ҳамкор бўлган “ACWA Power” компанияси билан сермаҳсул ҳамкорлик алоҳида қайд этилди. Бугунги кунда компания билан биргаликда қиймати 7,5 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.|

Шунингдек, вазир Ҳолид ал-Фалихни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ва ҳар томонлама кўмаги учун “Дўстлик” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

280
0