• 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 ноября 2023

Фарғонада маҳаллага ўрнатилган эҳсон қутиси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди — видео

Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

1087
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонада эҳсон қутиси ўғирлаб кетилганлиги ҳақидаги видеохабар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ UzNews.uz'га ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, Қўштепа туманидаги “Сармозор” МФЙ ҳудудига ўрнатилган эҳсон қутисини номаълум шахслар Damas русумли автомашинага солиб, ўғирлаб кетишган. Мазкур ҳолат юзасидан ИИОга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

"Ҳозирда ҳолат туман ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилди. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", - дейилади хабарда.

1087
0