• 12 208 сум
    32.74
  • 14 116 сум
    52.46
  • 155 сум
    0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 208 сум
    32.74
  • 14 116 сум
    52.46
  • 155 сум
    0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 16 ноября 2023

Жаҳон чемпионати U-17: Ўзбекистон терма жамоаси Испания билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади.

637
0
ЎФА

Бугун, 16 ноябрь куни Индонезияда 17 ёшли футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати "В" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Испания ўртасидаги 3-тур учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда томонлар муроса йўлини танлашди 2:2.

Қизиқарли кечган баҳсда киритилган голларга Игор Ойоно, Роберто Мартин, Беҳруз Шукуруллаев ва Амир Саидов муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада энг яхши учинчи ўринни эгаллаган 4 та терма жамоалар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Ҳозирги вазиятда Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 4 очко жамғарган ҳолда энг яхши учинчи ўринни эгаллаган биринчи жамоа бўлиб турибди.

637
0