• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 23 октября 2023

Тошкент вилоятида қарийб 2 кг “порох” портловчи моддаси тўхтатиб қолинди

Ҳайдовчи мазкур моддани юк машинасининг багаж қисмига яширган.

237
0

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “DAF” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Натижада, автомашинанинг багаж қисмида, йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган, 1 дона қоғоз қути ичида оғирлиги 1,85 кг “порох” моддаси борлиги аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, “порох” моддаси портловчи моддалар таркибига киради.

Маълумот ўрнида, ЖКнинг 246-моддасига асосан, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

237
0