• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 7 августа 2023

"Uzbekistan Airports" АЖга янги раҳбар тайинланди

Шу кунгача компания раҳбари бўлган Раъно Жўраева лавозимидан озод қилинди.

1502
0
Транспорт вазирлиги

Умархўжаев Жавлонбек Ойбекович "Uzbekistan Airports" АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Компания акциядорлари умумий йиғилишининг тегишли қарорига кўра "Uzbekistan Airports" АЖ бошқарув раиси Раъно Жўраева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

"Икки ярим йиллик раҳбарлик фаолияти давомида Раъно Жўраева компанияда катта ўзгаришларни амалга оширишга эришди.

Хусусан, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, компания бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда молиявий–иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий натижасини берди", - дейилади хабарда.

1502
0