• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 4 июля 2023

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Синоптиклар 5-7 июль кунлари юзага келиши мумкин бўлган сел-сув тошқинидан огоҳлантирди.

571
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 5-7 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

571
0