Aкбар Ризаев Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди.
Aввалроқ, у Ўзбекистон президенти маъмурияти ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Aхборот-таҳлилий таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимга 2020 йил 13 июль куни муқаддам Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот соҳасини ривожлантиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Александра Колесниченко тайинланган эди.