Александра Колесниченко Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди.
⠀
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, Александра Колесниченко Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот соҳасини ривожлантиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида ишлаб келган Хушнуд Худойбердиев Ҳукумат қарори билан Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимига тайинланган эди.