• 12 411 сум
    -85.95
  • 14 238 сум
    -167.33
  • 158 сум
    -1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 411 сум
    -85.95
  • 14 238 сум
    -167.33
  • 158 сум
    -1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 февраля 2021

Тошкентда яна бир хусусий университет ташкил этилади

Муассаса халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, бизнес бошқаруви, молиявий таҳлил каби соҳалар учун кадрлар тайёрлайди. 

5323
0
Иллюстрация / Тошкент давлат юридик университети

Тошкент вилояти Қибрай туманида International School of Finance and Technology (ISFT) университети ташкил этилади. Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун махсус порталга жойлаштирилди.  

“International School of Finance Technology and Science” МЧЖ муассислигидаги мазкур университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда республикадаги эҳтиёжларни ҳисобга олиб, халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, бизнес бошқаруви, молиявий таҳлил, молиявий риск бошқаруви ҳамда бошқа соҳаларда юқори малакали кадрларни тайёрлайди. 

Университетда ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасининг олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом, хорижий ҳамкорлар билан ташкил этиладиган АССА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро дастури бўйича таълим олган битирувчиларга эса Oxford Brookes University дипломи берилади.

Муассис томонидан университетни ривожлантириш режаларига мувофиқ, республиканинг бошқа вилоятларида университетнинг филиаллари ташкил этилиши мумкин.

Биноси Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Салор” шаҳарча фуқаролар йиғинида жойлашадиган университетга 2023 йил 1 январга қадар давлат томонидан қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вазирлар Маҳкамасининг Бухоро психология ва хорижий тиллар университетини ташкил этишга доир қарори лойиҳаси эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.

5323
0