Излаш
RUUZ

Жамият

Бухорода психология ва хорижий тилларга ихтисослашган университет очилади

Университет 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фаолиятини бошлаши кўзда тутилмоқда.

2358views0replies
0

Иллюстрация / Наманган вилояти ҳокимлиги

Бухоро вилоятида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро психология ва хорижий тиллар университети фаолиятини бошлайди. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилди.
Когон туманида ташкил қилинадиган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи мазкур университетда таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари (9 та) ва магистратура (6 та) мутахассисликларига қабул параметрлари ҳамда тўлов-контракт миқдори ижтимоий-иқтисодий соҳадаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёждан ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда муассис томонидан томонидан белгиланади.
2024 йил 1 авгyстга кадар университет барча тyрдаги солиқларни тўлашдан озод қилинади.
Аввалроқ, Бухоро давлат университетида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилишини айтилганди.
2358views0replies
0

Изоҳлар