• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 апреля 2023

Жиззахда қурилиш бўлими бош архитектори ўзини осиб қўйди

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

582
0
UzNews.uz

Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро, тажрибали архитектор ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди.

Унга кўра, Бахмал туман қурилиш бўлими бошлиғи, бош архитектор Ш.Б.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан жорий йил 13 март куни ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

"Мазкур жиноят иши юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза текшируви тайинланган. Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинланган.

582
0