• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 18 февраля 2021

Марказий банк 15 та банкни жаримага тортди

Қатор ҳудудларда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари бузилгани аниқланган.

789
0
UzNews.uz

Марказий банк баъзи тижорат банкларининг бўлинмаларида истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолатларни маълум қилди.

Қайд этилишича, аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш, асоcсиз равишда терминаллардан фойдаланмаслик ҳамда карта эгаларига банк картасидаги пул маблағларини терминал орқали нақдлаштириб бермаслик ҳолатлари учрамоқда. 

Жорий йилда Марказий банк томонидан Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида назорат тадбирлари ўтказилди. 

Ушбу ҳудудлардаги қоидабузарликларга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк, Ҳамкорбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Алоқабанк, Туронбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Даврбанк ва Инфинбанк) белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди. 

Эслатиб ўтамиз, “Микрокредитбанк”нинг Гулистондаги 24/7 режимида ишловчи шохобчасида пул йўқлиги электрон таблода маълум қилинганди.

789
0