• 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 марта 2023

Зилзиладан кейин Ўзбекистонда ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмади — ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги одамларни саросимага тушмаслик ва ваҳимага берилмасликка чақирмоқда.

1298
0
UzNews.uz

Аввал хабар берганимиздек, бугун 21 март куни Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмаган ҳамда бино ва иншоотларга зарар етмаган.

"Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан саросимага тушмасликни ва ваҳимага берилмасликни сўраб қолади. Баъзи-баъзида шундай зилзилалар республикамиз ҳудудида кузатилиб туради", - дейилади хабарда.

1298
0