• 12 234 сум
    48.56
  • 14 234 сум
    152.77
  • 155 сум
    2.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 234 сум
    48.56
  • 14 234 сум
    152.77
  • 155 сум
    2.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 января 2023

Тошкентда 18 минг дона истеъмолга яроқсиз “Orbit”ни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Унга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

358
0
Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан “А.G.” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.С. истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган “Orbit” номли маҳсулот ёрлиғи остида тайёрланган 18 минг дона сақични фуқаро Ж.А.га 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

358
0