• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 27 декабря 2022

Саудия Арабистонида зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради

Ушбу автобусда Ўзбекистондан борган 50 нафар зиёратчиларидан 10 нафари жароҳат олган.

624
0
IBTimes UK

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Саудия Aрабистони вақти билан соат 09:15да “Aл-Aфаж” транспорт компаниясига тегишли Mersedes-Benz русумли автобус ҳайдовчиси “Жидда-Мадина” 160-магистрал йўлида ухлаб қолиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Аниқланишича, мазкур автобусда Ўзбекистондан борган 50 нафар зиёратчиларидан 10 нафари жароҳатланган.

Мазкур ЙТҲда натижасида жабр кўрганларга Мадина шаҳри яқинидаги “Вади Aл-Фаръ” ва “Aл-Ҳимна” шифохоналарида тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Aвтобусдаги 40 нафар зиёратчи Мадина шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. Ушбу мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамда тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Дипломатлар ўзбекистонликлар ҳолидан хабарбор бўлиб турибди, дейилади хабарда.

624
0