• 12 068 сум
    15.27
  • 14 240 сум
    26.46
  • 154 сум
    0
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 068 сум
    15.27
  • 14 240 сум
    26.46
  • 154 сум
    0
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 14 ноября 2022

Депутатлар ўзбек-қирғиз чегараси ва Aндижон сув омбори тўғрисидаги қонун лойиҳаларини қабул қилишди

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида мазкур лойиҳалар муҳокама қилинди.

776
0
Олий мажлис Қонунчилик палатаси

Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда депутатлар томонидан “Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Ҳукумати билан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битимни (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. 

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Бишкекда Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги битим, шунингдек Aндижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги шартнома имзоланганди

776
0