• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 5 марта 2021

“Россельхознадзор” ўзбек помидорига қўйилган тақиқни қисман олиб ташлади

Россия ҳудудига Қашқадарё ва Навоийдаги 6 та корхонанинг маҳсулотлари киритилишига рухсат берилди.

750
0
Иллюстрация / president.uz

“Россельхознадзор” жорий йил 3 мартидан Ўзбекистоннинг 6 та корхонасига Россия ҳудудига помидор олиб киришга рухсат берди.  

Ушбу қарор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кафолати остида ва помидор жигарранг бужмайиши вируси йўқлигига оид лаборатор тадқиқотлар натижаларига таяниб қабул қилинган.

Тақиқ олиб ташланган корхоналар Қашқадарё ва Навоий вилоятларида жойлашган:

- “Тараққиёт сари сервис” МЧЖ (Қашқадарё вилояти);

- “Қашқадарё парник тараққиёт инвест” МЧЖ (Қашқадарё вилояти);

- “Саидазимхон” МЧЖ (Қашқадарё вилояти);

- “Зарафшон гранд болгари” МЧЖ (Навоий вилояти);

- “KARMANA AGROTRADING” МЧЖ (Навоий вилояти);

- “Мафтункор Баҳор” МЧЖ (Навоий вилояти).

Россия томони 2020 йил 4 ва 11 декабрда помидор жигарранг бужмайиши вируси аниқлангани сабаб Қашқадарё ва Навоий вилоятларидаги корхоналарга тақиқ қўйилганди. 

Россия аввалроқ “Sunny Land Export” МЧЖ (Қашқадарё вилояти) ишлаб чиқарувчиси маҳсулотларида помидор жигарранг бужмайиши вируси аниқлаши ортидан тақиқ киритганди.

750
0