Излаш
RUUZ

Жамият

Россия энди Қашқадарёдан келтириладиган помидор ва қалампир импортига тақиқ қўйди

“Россельхознадзор” мазкур вилоятдан келтирилган маҳсулотларда тобамовирус борлигини аниқлаган.

984views0replies
0

РИА Новости / Екатерина Лызлова

Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати 2020 йилнинг 11 декабридан Қашқадарё вилоятидан келтириладиган помидор ва қалампир импортига тақиқ киритди.  
“Sunny Land Export” МЧЖ (Қашқадарё вилояти) ишлаб чиқарувчиси томонидан Россия ҳудудига олиб кирилган помидорлар фитосанитар назоратдан ўтказилган. Унда тобамовирус яъни помидор мевасининг жигарранг буришиши (ToBRFV) вируси аниқланиши ортидан “Россельхознадзор” томонидан вақтинчалик фитосанитар карантин чоралари киритилган.
Аввалроқ, “Россельхознадзор” Фарғона (26 ноябрдан) ва Навоий (4 декабрдан) вилоятларидан келтириладиган помидор ва қалампир импортини вақтинчалик тақиқлаганди.  
Ўзбекистон томони ToBRFV ўсимликлар вирусининг янги штамми бўлгани учун Ўзбекистон ҳудудида илгари аниқланмаганини маълум қилганди.
984views0replies
0

Изоҳлар