• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 октября 2022

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашганликда гумонланиб, ҳибсга олинган 38 нафар фуқаро озод қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ Кенгаши раисининг сўрови ва депутатлик кафолатлари билан улар уйларига қайтарилди.

276
0
t.me/joqargikenes

Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликларда гумон қилиниб ушланган 38 нафар фуқаро Қорақалпоғистон Республикаси Халқ Кенгаши раисининг сўрови, депутатлик кафолатлари ҳамда шахсий дахлсизлик тамойили асосида улар уйларига қайтарилди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати.

"Қўзғолонлар иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахслар содир этган жиноятидан пушаймонлиги, оила аъзолари берган ҳужжатларни ўрганганлиги, улар ёлғиз боқувчи эканлиги инобатга олиниб инсонпарварлик тамойили асосида бугун уларни яқинларига бағрига қайтаришга қарор қилинди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда гумон қилинган шахсларнинг 24 нафари ҳибсдан озод этилиб, Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уй қамоғи билан алмаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

276
0