• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 5 марта 2021

Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун чегарасини очди

Рўйхатда шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари ҳам бор.

1676
0
tbilisiairport.com

Грузия Ўзбекистон фуқароларига ПЦР-тест мавжуд бўлган тақдирда чегарани кесиб ўтишга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар берилган.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаролари қўлларида салбий жавобли тест билан келган бўлишлари ва ПЦР-тест Грузияга учишдан 72 соат олдин амалга оширилган бўлиши шарт.

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда республикага кириб келишларига рухсат берилган мамлакатлар фуқаролари рўйхатини кенгайтириш тўғрисида қарорни имзолади.

Ушбу рўйхатдан Марказий Осиёнинг тўртта давлати ўрин олди.

"Грузияга ҳаво йўллари орқали Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари киришлари мумкин", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ҳукумати ҳам ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакатга киришига маълум чекловлар остида рухсат берганди.

1676
0