• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 сентября 2022

Тошкентда Cobalt ва Lacetti иштирокида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Ушбу ЙТҲ натижасида Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

661
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни тахминан соат 23:00 атрофида Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси қаршисида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.Х. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ЙТҲ натижасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

661
0