• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 июля 2022

Алишер Усмонов Ирина Винер билан ажрашиш тўғрисидаги даъвосини қайтариб олди

Тадбиркорнинг вакиллари судда даъволаридан воз кечгани сабаб суд иш юритишни тўхтатди.

820
0
sliwci.ru

6 июль куни тадбиркор ва USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмоновадан ажрашиш тўғрисидаги даъвосини қайтариб олди, деб хабар бермоқда “РИА”.

Қайд этилишича, суд иш юритишни тўхтатди, тадбиркорнинг вакиллари судда даъволаридан воз кечган.

Биринчи суд мажлиси бир ой олдин бўлиб ўтган. Усмонов ва Винер унда иштирок этмаган, уларнинг манфаатларини судда адвокатлар ҳимоя қилмоқда.

Аввалроқ, Алишер Усмонов Ирина Винер-Усмонова билан ажрашиш учун ариза бергани хабар қилгандик.

Маълумот учун, Усмонов ва Винер 1992 йилда турмуш қуришган.

820
0