• 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 15 июня 2022

Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади

Таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли айрим кўчалар вақтинчалик беркитилади.

1014
0
Карта

Жорий йилнинг 15 июнь куни Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан соат 17:00 дан соат 24:00 гача бўлган вақтда автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади.

— Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

— Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

— Бунёдкор шох - Чўпонота кўчалари чорраҳасидан, Шота Руставели - Чўпонота кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

— Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпотота кўчасигача бўлган қисми.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўралади ва айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинади.

1014
0