• 12 411 сум
    -85.95
  • 14 238 сум
    -167.33
  • 158 сум
    -1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 411 сум
    -85.95
  • 14 238 сум
    -167.33
  • 158 сум
    -1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 14 мая 2022

Ўзбекистоннинг учта шаҳрида абитуриентлар учун “Таълим ва касб 2.0 – сўнгги қўнғироқ 2022” кўргазмаси ўтказилади

“Таълим ва касб” кўргазмалари – бу Ўзбекистоннинг энг йирик тадбирларидан бири, улар мамлакат абитуриентларига орзусидаги университетни топишга ёрдам беради. Ахир сифатли таълим эришса бўладиган бўлиши мумкин.

706
0

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва MY FAIR компанияси бундай ярмаркаларни 13 йил мобайнида ташкил этади.

20 майдан 25 майгача “Таълим ва касб – сўнгги қўнғироқ 2022” халқаро кўргазмасининг иштирокчиси бўлишингиз мумкин, у мамлакатнинг учта шаҳрида бўлиб ўтади: Тошкент, Самарқанд ва Бухоро.

Тадбирда халқаро аккредитацияга эга бўлган 20 дан ортиқ ОТМлар иштирок этади: МДХМИ (МГИМО), РХДУ (РУДН), ҚФУ (КФУ), ММУ (МФУ), КБДУ (КБГУ), Мордовия ДУ ИТИ, Витебск ДУ, Пирогов номидаги РМТТУ (РНИМУ), РДГУ (РГГУ), РДТУ (РГУТ), “Университет Иннополис” ОТ АНТ (АНО ВО), А.И.Герцен номидаги РДПУ (РГПУ), УрФУ, Абай номидаги қозоқ миллий давлат педагогика университети, Гумарбек Даукеев номидаги Олмаота энергетика ва алоқа университети, Пучон университети ва бошқалар.

Мазкур майдонча ёрдамида ҳар йили мингдан ортиқ абитуриентлар дунёдаги энг яхши ОТМларнинг талабалик бахтига эришмоқда. Буларнинг барчасига улар университетларнинг дастурлари билан танишиб чиқишлари, ўқишга киришдаги “икир-чикирларни” билиб олишлари ҳамда намунали синовда ўз кучларини текшириб кўришлари туфайли эришилади.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари тақдим этилган ОТМларнинг ходимларига қизиқтирган саволларини шахсан ўзлари беришлари мумкин.

Бундан ташқари, “Таълим ва касб - 2022” кўргазмаси турли соҳаларда магистратура, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари ҳақида билишни истаганлар учун ҳам мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, ЎзР Халқ таълими вазирлиги, “Россотрудничество” ваколатхонаси, “ЭРАЗМУС+” миллий офиси, “РЭЦ” АЖ, “ГЛАВЭКСПЕРТЦЕНТР” ФДБМ (ФГБУ), Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, «EVA CONSULTING» ва «РОСОБРАЗОВАНИЕ» консалтинг компаниялари кўргазманинг ҳамкорлари ва ташкилотчилари бўлади.

Олий таълимнинг “Таълим ва касб 2.0 – cўнгги қўнғироқ 2022” 21-чи халқаро кўргазмасини дастури:

• 20−21 май, Тошкент: International Hotel Tashkent — 10:00 дан 17:00 гача;
• 23 май, Самарқанд: «Ёшлар маркази» —  10:00 дан 15:00 гача;
• 25 май, Бухоро: «Ёшлар маркази» —  10:00 дан 15:00 гача.

Telegram: t.me/mvo_help
Instagram: @myfair.events

Телефон ва WhatsApp орқали:

(+998) 90−139−64−44
(+998) 90−972−55−45
(+998) 90−972−55−25
(+998) 71−140−55−65

Веб-сайт: www.myfair.events / www.yoshlar.gov.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида

706
0