• 12 142 сум
    26.97
  • 14 290 сум
    29.32
  • 163 сум
    0.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 142 сум
    26.97
  • 14 290 сум
    29.32
  • 163 сум
    0.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 апреля 2022

“ЙПХ ходимини видеога олиб, интернетда тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмаган” — ИИВ

ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров ЙПХ ходимининг хизмат вақтида олинган видеосини унинг рухсатисиз интернетда тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмаган маълум қилди.

969
0
АОКА

Бугун, 18 апрель куни АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров ЙПХ ходимининг хизмат вақтида олинган видеосини унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқда тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмаганини маълум қилди.

“Бу — бир лойиҳа ва у ҳозирча охирга етказилмаган. Бу бўйича ишчи гуруҳ ишлаяпти. Мазкур масала юзасидан ривожланган хориж давлатларининг тажрибаси тадқиқ этилиб, кейин Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Айни вақтда бу лойиҳа ўрганиш жараёнида”, - деди Эрали Бозоров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ИИВ вазири ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич ИИО ходимларини тасвирга олиб, рухсатсиз ижтимоий тармоқларга жойлаган шахслар жавобгарликка тортилиши ҳақида гапирганди.

969
0