Мазкур кўрсаткичлар Халқаро пресс-клуб сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.Бегалов, иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва бошқа статистика соҳаси мутасаддилари томонидан атрофлича шарҳланди.
Бундан ташқари, мансабдор шахслар журналистларнинг бензин нархининг ошиши инфляция даражасига қанчалик таъсир кўрсатгани ҳақидаги саволларига жавоб беришди.
Мутахассисларнинг фикрича, бир неча йиллар давомида ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари нархи оширилмаган. Бу мамлакатимиздаги нефть-газ тизими корхоналарининг охирги йилларда зарар билан ишлашига сабаб бўлган. Натижада маҳсулотлар тақчиллиги юзага келди. Шу боис, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, хусусан, бензин нархининг ошиши нефть-газ корхоналарининг самарали ишлаши, мамлакатимизнинг барча ҳудудларини бензин билан таъминлаш, келгусида ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари нархи янада ўсишининг олдини олиш имконини яратади.
Қайд этилишича, мамлакатимизда бензин нархи ўртача 39 фоизга ошган. Ноябрь ойида умумий инфляция даражаси 2 фоизни ташкил этган бўлса, унинг 0,5 фоизи бензин нархи ошиши ҳисобига тўғри келмоқда.