• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июня 2017

Самарқанд – Остона йўналишидаги янги поезд йўлга чиқди (ФОТО)

Жума, 2 июнь куни “Самарқанд – Тошкент - Остона” йўналишидаги халқаро тезюрар поезди Чимкент вокзалида тантанали равишда кутиб олинди.

4660
0

Поезд Чимкент вокзалига Сариағочда кичик танаффус қилгандан сўнг етиб келди. Шаҳар аҳолиси поездни тантанали равишда кутиб олишди ва йўловчиларга оқ йўл тилашди.

UzNews муҳбирига берилган хабарга кўра, “Самарқанд – Тошкент - Остона” йўналишидаги поезд чиптасининг тахминий нархи оддий купе учун 450.000 сўм, люкс купе учун 650.000 сўмни ташкил қилади.

Тошкентдан Остонага бўлган чиптанинг нархи эса оддий купе учун 370.000 сўм, люкс купе учун 550.000 сўмни ташкил қилади, деб хабар қилди шаҳар темир йўл вокзали маълумотхонаси.

Эслатиб ўтамиз, поезд 2 июндан 25 августгача юради. Самарқанддан поезд ҳар жума соат 03:46 да, Тошкентдан эса соат 08:20 да йўлга чиқади.

Остонадан рейс Қозоғистон вақти билан соат 19:16 да амалга оширилади.

(Фото: otyrar.kz)

4660
0