• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
16 апреля 2021

Ўзбекистонда сутка давомида қарийб 300 кишида COVID-19 аниқланди

Йил бошидан коронавирус билан касалланиш бўйича суткалик рекорд яна янгиланди. Шунингдек, COVID-19’га чалинганлар умумий сони 86 мингдан ошди.

881
0
Иллюстрация / Тошкент вилояти ҳокимлиги

ССВ хабарига кўра, 15 апрель ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 292 тага ортиб, 86022 нафарни ташкил этди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон, 7 нафари Бухоро, 2 нафари Жиззах, 2 нафари Қашқадарё, 3 нафари Наманган, 21 нафари Самарқанд, 3 нафари Сирдарё, 5 нафари Сурхондарё, 2 нафари Фарғона, 2 нафари Хоразм, 37 нафари Тошкент вилоятларида, 206 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча кун давомида 187 нафар бемор соғайган. Аммо 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган. COVID-19’дан вафот этганлар сони 635 тага етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1738 нафар бемор даволанмоқда.

881
0