• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 января 2018

Ўзбекистонда 54 та ЙПХ ва ППХ постлари тугатилди

Икки ҳафтадан кам бўлган муддат ичида республика вилоятларида 54 та йўл-патруль хизмати ва патруль-пост хизмати постлари тугатилди.

3646
0
Ўзбекистон ИИВ

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 54 та постларнинг 21 таси ЙПХ постлари, қолганлари эса ППХ постлари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ЙПХ масканларини тугатишни Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида таклиф қилган эди.

"Ҳозирги вақтда вилоятлар ўртасида йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда", - дея таъкидлаган Президент.

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг хабар қилишича, Ўзбекистонда вилоятлар чегарасида жойлашган 133 та йўл-патруль ҳамда патруль-пост хизматлари постларидан 66 тасини тугатиш режалаштирилмоқда.

3646
0