Излаш
RUUZ

Жамият

ИИВ раҳбари вилоятлар ўртасидаги постларнинг ёпилиши ҳақида батафсил маълумот берди

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов вилоятлар ўртасида ЙПХ ва ППХ постларининг ёпилиши ҳақида батафсил маълумот берди.

4648views0replies
0

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати аъзоларига Мурожаатномасида республика вилоятлари ўртасидаги йўл-патруль постларини тугатишни таклиф қилди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирги вақтда вилоятлар ўртасида йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.
ЎзА'да ёзилишича, Ўзбекистонда вилоятлар чегарасида жойлашган 133 та йўл-патруль ҳамда патруль-пост хизматлари постларидан 66 тасини тугатиш режалаштирилмоқда.
Вазирлик раҳбарининг таъкидлашича, постларнинг умумий сонидан 60 таси йўл-патруль хизмати маскани ва 73 таси патруль-пост хизмати стационар маскани ҳисобланади. Дастлабки ўрганишлардан кейин 66 та постни тугатиш тўғрисида ҳужжатлар тайёрланган.
4648views0replies
0

Изоҳлар