• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 мая 2021

Сигнал чалган ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига тиқдирган туман ЙҲХБ бошлиғи жазоланди

Унга нисбатан белгиланган хизмат текшируви натижалари маълум қилинди.

2998
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Самарқандда унга сигнал чалгани учун ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига тиқдирган туман ЙҲХБ бошлиғига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар бергандик.    

Хизмат текшируви якунига кўра, фуқаролар билан мулоқот жараёнида, ҳушмуомала, камтар ва босиқ бўлмасдан, носамимийлик билдирган Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Мақсуд Тоғаевга “Ҳайфсан” берилди.  

Шунингдек, ЙПХ инспектори сафдор Ф. Ҳаитовга “Танбеҳ” интизомий жазоси берилиши, Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи майор С. Ортиқовнинг хатти-ҳаракатларини вилоят ИИБда ташкил этилган катта офицерлар таркибидаги “Интизомий кенгаш”да кўриб чиқилиши белгиланди.

2998
0