Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда туман ЙҲХБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига қўйилди — видео

Айни пайтда туман амалдорига нисбатан хизмат текшируви тайинланган. 

5989views4replies
0

Видеодан кадр

8 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Тоғаев Мақсудга сигнал чалган ҳайдовчининг автомобили МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисми билан жарима майдонига олиб қўйилган. 
Вилоят ИИБ Матбуот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев хабарига кўра, ҳайдовчи билан муомала маданияти ва одоб-аҳлоқ қоидалари тўғрисидаги буйруқ талабларини бузган Пахтачи тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Тоғаев Мақсудга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. 
“Аминман, “Интизом устави”га мувофиқ интизомий жазо чораси қўлланилади ва буни расман эълон қиламиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ходим фуқаролар билан аҳлоқ, одоб доирасида гаплашиши керак. Уялиб кетдим”, - деб ёзади Жаҳонгир Сагдуллаев.
5989views4replies
0

Изоҳлар