• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 14 января 2022

Тошкент вилоятида қиймати 150 миллион долларлик ИЭС ишга тушди

240 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станцияси мамлакатнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

1119
0
Энергетика вазирлиги

Бугун, 14 январь куни Қибрайдаги қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси бугун, 2022 йил 14 январь куни соат 11:15 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,0 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига, йилига 290 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Умумий қиймати 150 млн АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.

1119
0