• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 14 января 2022

Ўзгидромет ўзбекистонликларни ҳаво совиб, қор ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди

Мамлакатга Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келмоқда.

632
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 15-16 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келмоқда.

15-16 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида эса 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

18 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида хам шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

15-18 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

632
0