• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 13 января 2022

Шавкат Мирзиёев Мудофаани бошқариш миллий марказига ташриф буюрди

Марказ қўшинлар бошқарувининг энг замонавий шаклларини мужассам этган ва барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боришга ихтисослашган.

1082
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасини бошқариш миллий марказини бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Мудофаа вазирлигида барпо этилган ушбу марказ қўшинлар бошқарувининг энг замонавий шаклларини мужассам этган, барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боришга ихтисослашган.

Мажмуа юқори технологик имкониятлари билан юртимиз ҳаво сарҳадларини, ўқув муассасалари ва полигонлардаги машғулотлар жараёнини реал вақтда кузатиш, бўлинмаларнинг ҳаракатини транк алоқа орқали назорат қилишни таъминлайди.

Шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунда ҳарбий-маъмурий секторларнинг иштироки, қўшинларнинг кундалик ва жанговар фаолияти бўйича маълумотлар тўпланиб, тизимли мониторинг олиб борилади.

Президент  ушбу марказда яратилган шароитлар ва техник имкониятлар билан танишди. Мутасаддиларга унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мудофаа тизимига тезлик билан интеграция қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

«Бу марказ мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда таянч тузилмага айланиши зарур. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда марказ учун дастурий-аппарат мажмуасини ишлаб чиқиш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

1082
0