Ўзбекистонга коронавируснинг Omicron штами кириб келгандан сўнг, кетма-кет бешинчи кун касалланишлар сони ошди.
Кеча мамлакатда 714 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Унга кўра, 51 нафар Жиззах вилоятида, 109 нафар Тошкент вилоятида ва 387 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида коронавирусга чалинганларнинг 228 нафар касалликдан соғайди.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.