Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва президентига таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Мактубда қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.
Давлат раҳбари ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.