• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
9 января 2022

Расман: Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилади

Аҳолини эмлаш ишлари жадаллаштирилади. Барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойига киритишига рухсат берилади. Талабни бузганларга қатъий чора кўрилади.

792
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда 7 январь куни коронавируснинг Omicron штами мамлакатга келган хорижий давлат фуқаросидан билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Мамлакатда коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, эндилкиада барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофа сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

ССВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқаролар Умра зиёратидан қайтишида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Аҳолини тўлиқ ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади. Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойига киритишига рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

792
0