• 12 482 сум
    69.4
  • 14 541 сум
    154.08
  • 155 сум
    0.95
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 482 сум
    69.4
  • 14 541 сум
    154.08
  • 155 сум
    0.95
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 декабря 2021

Навоийга президент совғаси сифатида узум кўчатлари жўнатилди

Энди карманаликлар узумчилик билан шуғулланишади.

928
0
ЎзА

Олтиариқ узумчилик тажрибасини янада оммалаштириш мақсадида Фарғонадан Навоий вилоятининг Кармана туманига президент совғаси сифатида 6 хил навдаги экспортбоп узум кўчатлари жўнатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, туман секторлар раҳбарлари, нуронийлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, деҳқон ва фермерлар иштирок этди.

"10 гектар майдонга қудуқ қазиш учун 120 миллион сўм субсидия ажратиляпти. Бу деҳқон ва фермерларга жуда катта имконият. Ишчи ўрни яратиб, экспорт салоҳиятимиз ортмоқда. Бугун Кармана туманига ҳам 200 гектардан зиёд майдонга экиш учун "Ризамат ота", "Мерседес", "Кетмонсопи", "Ҳусайни" каби 6 хил навдаги узум кўчатларини юборяпмиз. Ўзимиз ҳам бориб, Олтиариқдаги каби боғларни яратишга ҳиссамизни қўшамиз", - деди Олтиариқлик узумчилик кооперацияси раҳбари Исажон Бойматов.

Қайд этилишича, Фарғона вилоятидаги 7 минг 834 гектар узум боғларидан 2 минг 250 гектаридан зиёди айнан Олтиариқ туманида жойлашган. Мамлакатда узумчиликни ривожлантиришда ушбу туман намуна сифатида олинган.

928
0