• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 декабря 2021

Россияда UzAuto Motors автомобиллари ёниб кетди

Aвтотрейлерда 8 та Cobalt бўлган. UzAuto Motors ҳолат юзасидан маълумот берди. 

1402
0
видеодан кадр

12 декабрь куни интернетда Chevrolet автомобилларини олиб кетаётган автотрейлернинг ёнаётгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан UzAuto Motors АЖ маълумот берди.

Ёнғин Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида Россия автомобиль ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган. Шундан сўнг, аланга автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. Ёнғин оқибатида 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Воқеа Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган. Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

1402
0