• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 9 декабря 2021

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан боради

Икки мамлакат раҳбарлари Сеулда дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича саммит ўтказади.

906
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Жанубий Кореяга уч кунлик давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Девони хабар берган.

17 декабрда президент Мун Чже Ин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сеулда икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича саммит ўтказади.

Қайд этилишича, Мун ва Мирзиёев икки халқ ўртасидаги келажакка йўналтирилган ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

"Жанубий Корея ва Ўзбекистон келаси йили дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайди", - президент матбуот котиби Пак Кюнг Ми журналистларга.

Маълумот учун, Мирзиёев 2017 йилда Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан борган ва Миллий Ассамблеяда нутқ сўзлаганди.

906
0